Линклар

Шошилинч хабар
08 апрел 2020, Тошкент вақти: 16:35

Ўзбекистон “Лукойл”дан 600 миллион доллар қарздор бўлиб қолди


"Лукойл"нинг газ конларидан бири.

Ўзбекистон Россиянинг "Лукойл" ширкатидан 2018 йилда етказиб берилган газ учун тахминан 600 миллион АҚШ доллари миқдорида қарздор бўлиб қолди.

Reuters агентлиги хабарига кўра, қарзни қайта тузиш тўғрисидаги шартнома доирасида "Лукойл" Тошкентга газни чегирма билан етказиб бериш мажбуриятига эга бўлган.

Агентлик ширкат расмийси Азат Шамсуаровга таяниб ёзишича, Ўзбекистон томони қазиб олинган газнинг бир қисмини ички бозорда олиб қолгани сабаб 600 миллион долларлик қарз юзага келган. Аслида икки ўртадаги битимга мувофиқ, Ўзбекистон қазиб олинган газни тўлалигича экспорт қилиши лозим бўлган.

"Лукойл" Ўзбекистоннинг Қандим ва Ҳисор конларида газ қазиб олади ва олинган газ, асосан, Хитойга жўнатилади.

Шамсуаровга кўра, "Лукойл" Ўзбекистондаги лойиҳаларига қарийб 8 миллиард доллар йўналтирган ва бу маблағдан фақат 4 миллиард доллари қайтарилган.

Ўтган ой ширкат ёйинлаган маълумотга кўра, "Лукойл" 2018 йилда Ўзбекистонда 2017 йилга нисбатан 67 фоиз кўп газ қазиб олган.

“Лукойл” 2020 йилгача Ўзбекистонда қазиб олинадиган газ ҳажмини 18 миллиард кубометрга етказишни режалаган.

“Лукойл” ширкати томонидан 3 миллиард 400 миллион долларга барпо этилган Бухоро вилоятидаги Қандим газни қайта ишлаш мажмуаси 2018 йилнинг 19 апрель куни тўлиқ ишга туширилган.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG