Линклар

Шошилинч хабар
24 март 2019, Тошкент вақти: 00:14

Япон режиссëри Ўзбекистонда суратга олган фильм трейлери эълон қилинди (ВИДЕО)


Япониялик таниқли кинорежиссëр Киёси Куросава (Kiyoshi Kurosawa) Ўзбекистонда суратга олинган “Дунëнинг чеккасига” (To the Ends of the Earth) деб номланган навбатдаги фильми трейлерини эълон қилди.

Аввалги фильмлари билан халқаро кинофестиваллар мукофотига сазовор бўлган¸ хусусан¸ нуфузли Канн кинофестивалида “энг яхши директор” мукофоти олган Куросава янги фильмининг июнь ойида Японияда экранга чиқиши кутилмоқда.

Фильмни суратга олиш учун Ўзбекистонга жўнаш арафасида Куросава япон матбуотига:

- Ўн йиллардан бери мен бир пайтлардаги буюк темурийлар империясидан хайратга тушиб келганман. Бугунги Ўзбекистон айнан шу империя ҳудудида жойлашган. Бугун мен ниҳоятда ҳурмат қиладиган актëрлар ва операторлар билан Ипак йўли ўртасида ўзимга жуда яқин мавзуда кино оламан. “Дунëнинг чеккасига” мен шу пайтгача олган фильмларга мутлақо ўхшамайди”¸ деган.

Айтилишича¸ Куросава янги фильмидаги бош ролни япон телевидениесидаги сайëҳат шоусининг таниқли бошловчиси Yoko ижро этган. Ўзбекистоннинг турли вилоятлари¸ хусусан¸ Самарқандда суратга олинган фильм қаҳрамони афсонавий балиқни тутишга уринади ва шундан сўнг унинг ғайритабиий саргузаштлари бошланиб кетади.

Ўзбекистон Туризм қўмитаси 2017 йил сентябрида Куросава ижодий гуруҳининг иш бошлагани ҳақида маҳаллий матбуотга хабар берган.

Ҳозиргача 50 ка яқин фильм суратга олган Куросава¸ асосан қўрқинч (horror) кинолар жанридаги картиналари билан машҳур.

XS
SM
MD
LG