Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:57

Sizdan Telegram: “Қишлоғимиздаги шарт-шароит келажаги буюк давлатимизга ҳечам ярашмайди”

ПОП. “Наманган вилояти Поп тумани Бешсори қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимиз четидан ўтган канал ачинарли аҳволда. Кавланмаганига анча йиллар бўлиб кетди. Энг ёмони, шўр босиб кетган. Шу сабаб уйлар ҳам нураб кетяпти, шўр босган ерга ҳам экин экиб бўлмаяпти. Қишлоғимизда биттагина дўкон бор. Бошқа дўкон ҳам, дорихона ҳам, тиббий кўрик жойи ҳам, боғча ҳам, масжид ҳам йўқ.
Аҳолини неча йиллардан бери сув билан таъминлаб келаётган артизан СССР даврида қурилган, ҳозир зўр-базўр ишлаб турибди, сув етказа олмаяпти. Ерости қувурлари эса занглаб ёрилиб кетган.
Қишлоғимизни кесиб ўтган йўл ҳам жуда-жуда ачинарли аҳволда.
Дарвоқе, негадир охирги йилларда бизнинг қишлоққа арзонлаштирилган ун ва ёғ олиб келишмаяпяти.
Бешсори аҳли ҳунармандчилик, яъни қамиш ўриб, тўқиб тирикчилик қилади. Тирикчиликдан ортиб бу муаммоларни ҳал қилишга қурбимиз етмайди.
Хуллас, қишлоғимиздаги шарт-шароит келажаги буюк давлатимизга ҳечам ярашмайди. Мутасаддилар муаммоларимизни ҳал қилиб беради, деган умиддамиз.”

XS
SM
MD
LG