Линклар

Шошилинч хабар
27 июн 2019, Тошкент вақти: 01:12

Президент Халқ қабулхонаси Мирзиёевнинг ватандошларни шахсан қабул қилишига оид хабарни рад этди


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

Президент Халқ қабулхонаси Шавкат Мирзиёев қабулхонада фуқароларни шахсан қабул қилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида тарқалган хабар ёлғонлигини билдирган. Daryo сайтининг Президент Халқ қабулхонаси масъулларига таянган ҳолда хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Администрацияси Халқ қабулхонаси мудири Бахтиёр Жамолов ОАВларга бундай маълумотни тақдим этмаган.

Аввалроқ Центр-1 нашри жорий йилнинг 1 апрель куни пойтахтдаги Қоратош ва Фурқат кўчалари кесишган жойда Шавкат Мирзиёевнинг қабулхонаси очилиши, у ерда президент ватандошларни шахсан қабул қилишини ёзиб чиққан. Нашрга кўра, бу маълумот Халқ қабулхонаси мудири Бахтиёр Жамоловдан олинган. Хабарда президент билан шахсан учрашиш учун 20 нафар ватандош мурожаатномаси танлаб олингани айтилганди.

XS
SM
MD
LG