Линклар

Шошилинч хабар
16 июн 2019, Тошкент вақти: 05:59

Аёлларни ўлдириб, мурдалар билан жинсий алоқа қилган ўзбекистонлик маньяк бир умрга қамалди (ВИДЕО)


Бахтиёр Матёқубов Москва судида.

Москва шаҳар суди 46 ёшли ўзбекистонлик Бахтиёр Матёқубовни Москвада ва Москва вилоятида аёлларни ўлдириб, мурдалар билан жинсий алоқа қилганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Аёлларни ўлдириб, мурдалар билан жинсий алоқа қилган ўзбекистонлик маньяк бир умрга қамалди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00

Москва Тергов қўмитасининг 2 апрелда билдиришича, бундан ташқари суд ўлдирилган аёллардан бирининг онаси фойдасига Матёқубовдан 5 миллион рубль (76 500 доллар) ундириб бериш тўғрисида қарор чиқарди.

Хабарда айтилишича, Матёқубов судда фақат Россияда содир этган бешта қотилликни бўйнига олди ва ҳукмдан рози эканини билдирди.

Аввалроқ Матёқубов биринчи марта Ўзбекистонда ўсмирни зўрлаб, 15 йилга қамалгани, қамоқдан чиққач Москвага ишлагани келгани ва орадан икки ой ўтгач талончилик қилгани учун қўлга тушгани хабар қилинган эди.

2014 йилда қамоқдан чиққан Матёқубов Москвада яшай бошлаган. 2015 йилнинг январидан апрелигача Москва ва Москва вилоятида қатор аёлларни пичоқлаб, уларнинг жасадлари билан жинсий алоқа қилган.

Терговнинг билдиришича, шундан кейин у Тошкентга бориб бир аёлни, Киевда эса 2та аёлни ўлдирган, бир аёлни ўлдиришга ҳаракат қилган. Бироқ судда Матёқубов Тошкент ва Киевда содир этилган бу жиноятларни бўйнига олмади.

Ўзбекистон, Украина ва Россия махсус хизматлари Матёқубов камида 30та қотилликка алоқадор эканини исботлашга ҳаракат қилган.

Тергов қўмитаси хабарида “Узоқ вақт Матёқубов тергов органларидан яшириниб юришга муваффақ бўлган. Тергов уни мобил телефонини ўрганиш, барча қилган ҳаракатларини қадамма қадам қайта тиклаш, уларни жиноят содир этилган жой билан қиёслаш оқибатида аниқлади. Унинг яшаётган манзили маълум бўлиб, тинтув қилинганида, терговчи иккита ўлдирилган аёлнинг қони бўлган кўйлакни топган”, - деб айтилади.

Тергов доирасида 25 нафар жабрланувчи ва гувоҳ сўроқ қилинган, 35дан ортиқ мураккаб экспертиза, жумладан, молекуляр-генетик, биологик, психологик-сексологик- психиатрик экспертизалар ўтказилди.

“Психологик-сексологик -психиатрик экспертиза хулосасига қараганда, айбланувчида ҳиссий-руҳий парокандалик, жаҳлдорлик, аёлларга нисбатан шахсий адоват ва ўч олишга мойиллик кабилар аниқланди”, - дейилади Тергов қўмитаси хабарида.

Бахтиёр Матёқубов Россия сўрови билан 2017 йилнинг декабрида Киевда қўлга олинган ва Москвага экстрадиция қилинган. У тергов изоляторида сақланаётган пайтда насроний динини қабул қилган.

Матёқубовнинг Ўзбекистонга экстрадиция қилиниши кутилмоқда. У Тошкентда содир этган жиноятлари учун судланади.

Бундан аввал Украина суди 46 ёшли Бахтиёр Матёқубовни умрбод қамоққа маҳкум этган эди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG