Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:46

Тошкентдаги ховлилардан бирида қудуқ ичида одам жасади топилди


Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги ховлилардан бирида қудуқ ичида одам жасади топилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билдирувига кўра, қудуқ ичида топилган одам танасида жароҳат излари бўлган.

Тергов давомида қотил жиноий изларини яшириш учун мурдани ҳовлидаги қудуқ ичига ташлаб юбориб, воқеа жойидан яширинганлиги аниқланган.

Судга оид тиббий экспертизасининг 11.04.2019 йилдаги дастлабки хулосасига кўра, ўлим 1 сутка аввал олинган оғир тан жароҳатлари натижасида юзага келганлиги аниқланган.

Тошкент ИИББси билдирувига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 11.04.2019 йилда Яшнобод туман прокуратураси томонидан вояга етмаган К.Ш. исмли шахс ушланган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши ЖПКнинг 345-моддасига асосан тергов ҳаракатларини давом эттириш учун Тошкент шаҳар ИИББ ҲТБга юборилган.

XS
SM
MD
LG