Ўқитувчи ўқувчини урди. Озодлик суриштируви давомида ишдан кетиш тўғрисида ариза ёзди
Озодликка келган видеода ўқитувчи аёл дарс пайти ўқувчи болани ураётгани акс этган. Озодлик ушбу видеодаги воқеа 11 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги 141-мактабнинг 9-синфида содир бўлганини аниқлади.