Линклар

Шошилинч хабар
19 июн 2019, Тошкент вақти: 20:00

"Вақф" фонди новвойхона очди. Тушган фойда хайр-эҳсон қилинади


Муфтий Усмонхон Алимов "Вақф" фонди нон цехига дуо бермоқда. Муфтият сайтидан олинган фото.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги "Вақф" фонди муфтият томонидан беғараз берилган 16 гектар ер майдони ва биноларда нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехини барпо этди.

Муфтиятнинг 15 апрелда билдиришича: “дастлабки нон маҳсулотлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг дуои хайрлари ила” одамларга бепул тарқатилди.

Цехда тўққиз турдаги нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, дўконлар орқали сотилади . Тушган фойда ҳисобидан эса меҳрибонлик, қариялар ва ногиронлар уйларига хайрия берилади.

Бундан ташқари кўрилган фойда масжид-мадрасаларни обод этиш, ёрдамга муҳтож ва ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларига сарфланади.

XS
SM
MD
LG