Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2019, Тошкент вақти: 01:31

Бош прокуратура: 2019 йилнинг уч ойида қотилликлар сони қарийб 27 фоизга камайди


17 апрель куни Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати прокуратура органларида тергов фаолияти устидан уч ойлик назорат якунларига оид рақамларни эълон қилди.

Расмий баëнотга кўра¸ 2019 йилнинг биринчи уч ойи давомида мамлакатда 90 та қотиллик жинояти қайд этилган ва бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 33 та¸ ëки 26¸9 фоизга камдир.

Прокуратура органлари томонидан қотиллик жиноятларининг фош этилиши¸ баëнотга кўра¸ жорий йилнинг биринчи кварталида 99 фоизни ташкил этган.

Таҳлил даврида прокуратура органлари томонидан 3 212 та жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари ўтказилган ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 190 тага ёки 1,5 фоизга камайган. Шундан 1 756 нафар шахсга нисбатан 1 129 та жиноят иши судга юборилган. Бу кўрсаткич ҳам¸ айтилишича¸ ўтган йилга қараганда 54 тага ёки 4,5 фоизга камайган.

Жорий йилнинг 10 январь куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимлари фаолиятига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиëев 2018 йилда ИИВ томонидан 3734 та жиноятнинг очилмай қолганини қайта-қайта таъкидлаб¸ тизим раҳбарлари¸ қолаверса¸ прокуратура мутасаддиларидан ҳам бу кўрсаткични зудлик билан яхшилашни талаб қилган эди.

XS
SM
MD
LG