Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2019, Тошкент вақти: 03:46

Екатеринбургдаги ëнғин оқибатида тўрт сурхонлик меҳнат муҳожири ўлди


Екатеринбург шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасининг маълум қилишича¸ 17 апрелга ўтар кечаси Екатеринбургдаги қурилиш объектларидан бирида тўрт нафар сурхондарёлик меҳнат муҳожири нобуд бўлган.

30 -21 ëш оралиғида бўлган меҳнат муҳожирларининг ëнғин ва газдан заҳарланиш оқибатида ўлгани айтилмоқда.

Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида қўйилган хабарга кўра¸ сурхонлик муҳожирлар Екатеринбургнинг Академик туманидаги қурилиш объектларида фожиадан икки кун аввал - 15 апрель куни иш бошлаган.

“Айни пайтда ваколатли органлари томонидан воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш учун тергов олди тадбирлари бошланган.

Бош консулхона марҳум ҳамюртларимизнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ва маълум қиладики, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси билан ҳамкорликда мазкур вазият назоратга олинган ҳамда вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш масаласи ҳал қилинмоқда»¸ дейилади вазирлик хабарида.

XS
SM
MD
LG