Линклар

Шошилинч хабар
18 июл 2019, Тошкент вақти: 02:36

"Насаф"ни енгган "Андижон" футболчиларининг ҳар бирига ҳоким 10 миллион сўмдан мукофот ваъда қилди


Футбол ишқибози. Иллюстратив сурат.

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси 5-турида ўйнаётган “Андижон” жамоаси ўйинчилари Қаршининг “Насаф” клубини 3:1 ҳисобида енггани ортидан андижонлик футболчиларнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан мукофот пули бериладиган бўлди.

Stadion.uz нашрининг хабар беришича, 18 апрель куни кечқурун якунланган ўйиндан сўнг Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов футболчиларни тақдирлаш маросимида мана шундай ваъда берган.

Хабарда айтилишича, ҳоким футболчи Фарҳодбек Бекмуротовга ўтган мавсумда ваъда қилинган "Gentra" автомашинаси ҳам тантанали равишда топширди.

XS
SM
MD
LG