Линклар

Шошилинч хабар
27 июн 2019, Тошкент вақти: 15:43

Норозиликларга қарамай Тожикистонда интернет нархи қимматлади


People in Dushanbe come to Bank to get a loan on internet access

Ижтимоий тармоқлардаги норозиликларга қарамай Тожикистонда интернет нархи қимматлашди. Тожикистон ҳукумати қошидаги Монополияга қарши кураш хизматининг мобил Интернет ва NGN телефон суҳбатлари тарифларини ошириш борасидаги 2019 йил 4 мартдаги №31 қарори 18 апрелдан бошлаб кучга кирди.

Аксилмонополия хизматининг рақобат ва муҳофаза бошқармаси ходими Ражабали Махсиддиновнинг 18 апрел куни маълум қилишича, Тожикистондаги барча мобиль компаниялари интернет ва мобил алоқа хизматининг янги тарифларига ўтди. "Аксилмонополия хизматининг фармойиши ҳаётга татбиқ этилмоқда, бирор бир ўзгаришлар йўқ», -дея таъкидлади Махсиддинов.

Тожикистон Аксилмонополия хизмати 2019 йил 4 мартдаги фармойиши билан мобил алоқа операторларига акциз ва солиқлар ҳисобга олинмаган ҳолда 1 Мб интернет учун камида 5 дирам нарх белгилашни юклади. 18 апрелдан бошлаб операторларнинг бир гигабайт (1024 Мб) интернети камида 62 сомони туради. Авваллари тожик операторларининг бир Гб интернет нархи тахминан 30-35 сомони турарди.

18 апрелдан бошлаб мобил алоқа операторлари таклиф қилган интернет-пакетлар бекор бўлди. Тожикистон мобиль операторлари ўзларининг сайтларида ягона тарифларни уч турга бўлганликларини - 25,30 ва 35 сомони бўлган абонент тўловлари жорий этилганини маълум қилдилар.

Мобил Интернет ва NGN орқали телефон суҳбатларининг тарифлари оширилиши борасидаги қарор ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин норозиликларига сабаб бўлди. Мобиль компанияларга бойкот эълон қилиш чақириқлари янгради ва ҳатто пойтахтда норозик акцияси ўтказиш таклифи берилди.

Бишкекда яшовчи тожик эксперти Асомиддин Атоевнинг фикрича, аксилмонополия хизматининг қарори 2030 йилгача бўлган даврда Тожикистон тараққиёти миллий стратегиясининг ҳаётга татбиқ этилишига тўсиқ бўлиши мумкин. Миллий стратегиянинг асосий мақсадларидан бири, унинг сўзларига қараганда, Тожикистонни информацион технологиялар ва оммавий коммуникациялар бўйича минтақавий марказга айлантиришдан иборатдир.

XS
SM
MD
LG