Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2019, Тошкент вақти: 03:07

Зеленский ва Порошенко дебатлар пайти халқи олдида тиз чўкди


Украина пойтахти Киевдаги “Олимпийский” стадионида 19 апрел куни ўтказилган президентлик сайловолди дебатлари пайти Украина президенти лавозимига номзодлар Петро Порошенко ва Владимир Зеленский саҳнада тиз чўкдилар.

Украина пойтахти Киевдаги “Олимпийский” стадионида 19 апрел куни ўтказилган президентлик сайловолди дебатлари пайти Украина президенти лавозимига номзодлар Петро Порошенко ва Владимир Зеленский саҳнада тиз чўкдилар.

Украинада президентликка номзод Владимир Зеленский уруш тугаши учун Россия президенти Владимир Путин олдида тиз чўкишга тайёр бўлганини эслаб: “Мен ўз ўғлини йўқотган ҳар бир она, ўз эрини йўқотган ҳар бир аёл олдида тиз чўкишга тайёрман. Мен бунга тайёрман ва ҳозир буни қиламан. Сиз ҳам буни қилинг”, деди Порошенкога қараб.

Шундан кейин Зеленский тиз чўкди.

Порошенко ҳам унинг ортидан буни қайтарди ва Украина байроғини ўпди.

Украинанинг амалдаги президенти Порошенко ўзини Украинани Россия агрессиясидан асрай оладиган ягона номзод ўлароқ кўрсатиб, украиналикларни уни иккинчи муддатга сайлашга чақирди.

Порошенко украин халқининг ҳар қандай танловини қабул қилишини айтди.

“22 апрелда ҳаёт давом этаверади ҳамда 22 апрелда давлатни ҳимоя қилиш учун бирлашишимиз лозим. Асосийси – давлатни йўқотмаслик”, деди Порошенко.

Украинада президент сайловларининг 2-босқичи 21 апрелда бўлиб ўтади.

Охирги рейтингларга қаралса сайловчиларнинг 70 фоизи Зеленскийга, 27 фоизи Порошенкога овоз беришга тайёр.

XS
SM
MD
LG