Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2020, Тошкент вақти: 13:27

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" стюардессаси Sky Lady 2019 гўзаллик танловида учинчи бўлди


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси стюардессаси Карина Раҳмонова Sky Lady 2019 гўзаллик танловида учинчи ўринни эгаллади.

Бу ҳақда ширкат матбуот хизмати маълум қилди.

Танловда Nord Star компанияси стюардессаси Зарина Строева биринчи бўлди.

Иккинчи ўрин беларусиялик стюардессага насиб этди.

Танлов шартларига кўра, иштирокчилар ўзини намоён қилиш, саволларга жавоб бериши, стюардесса формасида ва кечки либосда подиумдан ўтиши керак эди.

Sky Lady 2019 танловида Россия, Ўзбекистон, Беларусдан 17 та авиакомпания стюардессалари қатнашди.



Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG