Линклар

Шошилинч хабар
20 июл 2019, Тошкент вақти: 22:55

Терма жамоа дарвозабони Игнатий Нестеров саккиз ойга футболдан четлатилди


Игнатий Нестеров. ЎФА расмий сайтидан олинган сурат.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров саккиз ойга футболдан четлатилди.

Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг маълум қилишича, унинг қонида таъқиқланган модда аниқлангани ортидан Осиё футбол конфедерацияси Тартиб-интизом қўмитаси мана шундай қарор чиқарган.

2019 йилги Осиё Кубоги вақтида Игнатий Нестеров допинг учун топширган қон намунаси таҳлили ижобий натижа бергани ҳақида январь ойида маълум қилинган эди. Игнатий Нестеров ўшанда терма жамоа шифокорларининг рухсатисиз ва уларни огоҳлантирмай вазн ташлашга ёрдам берувчи дори қабул қилганини тан олган.

Игнатий Нестеровнинг дисквалификация муддати 13 октябрь куни тугайди. 35 ёшли Игнатий Нестеров 2002 йилдан буён футбол бўйича терма жамоа дарвозасини ҳимоя қилиб келаётган эди.

XS
SM
MD
LG