Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 01:13

Қабристонлар санаб чиқилди


Фарғона вилоят, Бешариқ туманидаги қабристонлардан бири.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жами 10457 та қабристон бор. Бу маълумот қабристонларни ташкил этиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганган Адлия вазирлиги ҳисоботида келтирилди.

Ўтказилган таҳлиллар натижаси қабристонлардан фойдаланиш, уларни сақлаш ва ободонлаштириш бўйича қуйидаги тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатган.

Хусусан, қабристонларнинг 2.248 таси экологик, санитария, шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига жавоб бермайди.

Масалан, аксарият қабристонлар ҳудудида қуруқ ўт, барг, шох-шаббалар ёқиш, қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва ўстириш, уй ҳайвонларини боқиш ва бошқа шу каби санитария қоидаларига зид ҳолатлар мавжудлигини кўришимиз мумкин. Қабристонлар учун ажратилган ер участкаси майдони амалдаги меъёрларга жавоб бермайди, уларда ҳожатхоналар ва чиқиндилар учун махсус қутилар ташкил этилмаган.

Республика бўйича жами 1.588 та қабристоннинг кадастр ҳужжатлари мавжуд эмас. Натижада, қабристонларнинг санитария муҳофаза зоналарида ноқонуний равишда турар ва нотурар жой объектлари қурилган.

Қабристонлар аҳволига оид барча маълумотлар билан мана бу жойда танишишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG