Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 01:12

Навоий вилояти 2030 йилгача Эркин иқтисодий зонага айланди


Навоий шаҳри.

Ўзбекистон Республикаси президенти «Навоий вилоятини инновацион, юқори технологик, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, ҳужжат билан Навоий вилояти ҳудуди 2030 йил 1 январга қадар, кейинчалик белгиланган тартибда муддатни узайтириш имконияти билан, инновацион, юқори технологик, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгиланди.

Президент фармонида Навоий вилоятини эркин иқтисодий зона сифатида ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG