Линклар

Шошилинч хабар
27 май 2019, Тошкент вақти: 10:43

Бир мактабнинг икки ўқувчиси 7 май куни бедарак йўқолди


Бухоро вилоят, Вобкент туманида туғилган Тиллаев Сардорбек Соҳиб ўғли ва Шодмонова Сетора Соҳиб қизи 7 май, соат 10:00 ларда ўзи таҳсил олиб келаётган 5-умумий ўрта таълим мактабдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Бу ҳақда хабар қилган kun.uzга кўра, бу икки ўқувчининг бир-бирига қариндошчилиги йўқ. Маълумотларга кўра, улар мактабдан бирга чиқиб кетган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, улар вилоятнинг бошқа туманларидаги фермерлардан иш сўраб, ўзларини ака-сингил деб таништирган.

Йўқолганлар бўйича маълумотга эга бўлганлар (0365) 770-02-75, 332-12-02, +99897 303-94-97 телефон рақамлари орқали ёки яқин ҳудуддаги ички ишлар бўлимига хабар бериши сўралади.

XS
SM
MD
LG