Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 06:44

Автоойналарни қорайтирганлар энг кам иш ҳақининг 25 баробари миқдорида жаримага тортилади


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Ўзбекистонда ойналари техник қоидаларга мос келмаган ёки тегишли рухсатсиз кўзгусимон ёки қорайтирилган, шунингдек, ҳайдовчи ўрнининг кўринарлигини чекловчи қўшимча воситалар ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун жарималар миқдори оширилди.

Gazeta.uzнинг хабар қилишича, Президент 23 май куни имзолаган ва 24 май куни кучга кирган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган тузатишга мувофиқ, эндиликда жарима миқдори энг кам иш ҳақининг 25 бараварини ташкил этади (бунга қадар 1 ЭКИҲ эди). Шу кунда Ўзбекистонда иш ҳақининг энг кам миқдори 577 минг 172 сўмдир.

Худди шундай қоидабузарлик маъмурий чора қўлланилгандан сўнг бир йил ичида такроран содир этилса, жарима миқдори ЭКИҲнинг 40 бараварини (аввал — 2 ЭКИҲ) ташкил этади.

Ўтган йилнинг 1 августидан ойналари қорайтирилган енгил автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилган эди. Ойналарни қорайтиришга рухсат бериш қиймати жисмоний шахслар учун ЭКИҲнинг 90 баравари, юридик шахслар учун ЭКИҲнинг 120 баравари ва чет эл юридик шахслари учун ЭКИҲнинг 140 баравари этиб белгиланган.

XS
SM
MD
LG