Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:45

Штайнмайер 27 май куни Тошкентга келади, Хивага ҳам боради


Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер 27-29 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини, шунингдек, Ўзбекистон – Европа Иттифоқи формати доирасидаги алоқаларни муҳокама қиладилар.

Шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.

Федерал президент Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Урганч давлат университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан учрашади ҳамда Хива шаҳрининг тарихий ва меъморий обидалари билан танишади.

Ташриф якунида иқтисодиёт, молия, таълим, соғлиқни сақлаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида икки томонлама муносабатларни янада кенгайтиришга қаратилган келишувлар имзоланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG