Линклар

Шошилинч хабар
17 июн 2019, Тошкент вақти: 02:34

Ташқи ишлар вазирлиги дипломатиядан ташқари инвестиция ва экспорт билан ҳам шуғулланаётганини иддао қилди


Ташқи ишлар вазирлиги 2018 йилнинг ноябридан 2019 йилнинг июнь ойигача Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари умумий қиймати 5 миллиард 250 миллион доллар бўлган 244та лойиҳани Ўзбекистонда амалга ошириш масаласини муҳокама қилганларини билдирди.

Вазир ўринбосари Илҳом Неъматовнинг 11 июнда билдиришича, умумий қиймати 1 миллиард 700 миллион доллар бўлган 163та лойиҳа жорий йилда, қолганлари эса яқин икки йил ичида амалга оширилади.

Мазкур лойиҳалар қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш, коммунал хўжалик, қурилиш, тиббиёт, маданият ва таълим соҳаларини қамраб олади.

Илҳом Неъматов элчилар хорижда Ўзбекистон маҳсулотини экспорт қилиш масаласида ҳам иш олиб бораётганини айтар экан, 2019 йилда элчиларнинг ҳаракати билан экспорт 30,6 фоизга, пул ҳисобида 3,5 миллиард долларга ўсаганини иддао қилди.

XS
SM
MD
LG