Линклар

Шошилинч хабар
17 июн 2019, Тошкент вақти: 18:20

6 шаҳар ва 1 шаҳарча Тошкентга бўйсунадиган бўлди


Зарафшон шаҳри

Ўзбекистон президенти 4 июнда имзолаган фармонга биноан Вазирлар Маҳкамасида 12 ходимдан иборат бўладиган Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал этиш билан шуғулланади.

Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

"Шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, шаҳарларни ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, шаҳарларда аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш каби вазифалар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади", дейилган хабарда.

Шаҳарларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларида кўриб чиқилади.

XS
SM
MD
LG