Линклар

Шошилинч хабар
17 июн 2019, Тошкент вақти: 18:18

Хотамжон Кетмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари лавозимидан озод этилди


Хотамжон Кетмонов Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 13 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида палата спикерининг ўринбосари ва Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати ўзининг Телеграм-каналида хабар қилди.

Хотамжон Абдураҳмонович Кетмонов олдинроқ
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши раиси лавозимидан бўшатилган, шу ой бошида эса, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган эди.

Ҳотамжон Кетмонов 2015 ва 2016 йилги президент сайловларида ХДП партиясидан президентликка номзод сифатида қатнашган.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 13 июнь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида С.Отамуродов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари ва Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси лавозимидан озод этилди.

XS
SM
MD
LG