Линклар

Шошилинч хабар
16 май 2021, Тошкент вақти: 13:35

Мирзиёев Раҳмонга: Ўтмишда бунақа ҳамкорлик ҳеч қачон бўлмаган


Душанбега сафар қилган президент Шавкат Мирзиёев президент Эмомали Раҳмон билан бўлиб ўтган мулоқот пайтида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик алоқалар янги босқичга кўтарилганини билдирди.

Ўтмишда бунақа ҳамкорлик ҳеч қачон бўлмаганди”, деди Шавкат Мирзиёев.

Унинг қўшимча қилишича, 2018 йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айланмаси 54% кўтарилган бўлса, 2019 йилнинг дастлабки тўрт ойида бу кўрсаткич яна 40% ортган.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги совуқ алоқалар Шавкат Мирзиёев президент этиб сайлангач, тубдан ўзгарди: икки мамлакат ўртасида ҳаво алоқалари ўрнатилди, виза тартиби бекор қилинди, савдо-сотиқ кучайди.

Шавкат Мирзиёев илк бор Тожикистонга 2018 йилнинг 9 мартида ташриф буюрганди.

XS
SM
MD
LG