Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:27

Боёвутдаги боғчада овқатдан заҳарланган 23 нафар бола шифохонага ётқизилди


Qalampir.uz сайтининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб хабар беришича, 18-19 июнь кунлари Сирдарё вилояти Боёвут тумани 21-сонли мактабгача таълим муассасасининг 23 нафар тарбияланувчиси, 1 нафар тарбиячиси ҳамда 1 нафар ҳамшираси тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қайт қилиш, ич кетиши, қорин соҳасида оғриқ каби касаллик белгилари билан Боёвут туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

Улар “ўткир ичак касаллиги, овқат токсикоинфекцияси” ташхисига гумон қилинмоқда.

Хабарга кўра, дастлабки эпидемиологик суриштирувлар жараёнида мазкур муассасада болалар қайнатилмаган сув ичгани ва боғча ҳудудидаги ўрикзордан ўрик мевасини егани оқибатида касаллик келиб чиққани тахмин қилинмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, беморларнинг аҳволи ўрта ва енгил оғирликда.

Вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

XS
SM
MD
LG