Линклар

Шошилинч хабар
06 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:31

Тошкентдаги "Бектўпи" бозори омборида ёнғин чиқди


27 июнь тушликдан кейин Тошкентнинг Чилонзор туманида ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлашган "Бектўпи қурилиш" МЧЖ омборхонасида ёнғин чиқди, дея хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига етиб борган. Ёнғин кечки 17ларга бориб ўчирилган.

Расмийларга кўра, ёнғинда қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.

Ёнғин натижасида 200 квадрат метр майдондаги омбор ва у ерда сақланган қурилиш маҳсулотлари ёниб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ёнғин сабаблари ва етган зарар ҳажми аниқланмоқда.

XS
SM
MD
LG