Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2019, Тошкент вақти: 21:51

Молия вазирлиги: Гулнора Каримова иддао қилган 1,2 миллиард доллар бюджетга тушган эмас


Гулнора Каримова.

Ўзбекистон Молия вазирлиги Гулнора Каримова бюджетга 1 миллиард 200 миллион долларни қайтаргани тўғрисидаги хабарларни инкор қилди.

«Давлат бюджетига ундирилган маблағларнинг фуқаролар кесимидаги ҳисоби Молия вазирлиги томонидан юритилмайди. Бунда ўтган йили ва жорий йилнинг биринчи ярмида кўрсатилган миқдорда маблағлар бюджетга келиб тушмади»,дейилади расмий билдирувда.

Вазирликнинг маълум қилишича, ўтган йили давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан 163 миллиард сўм ёки 20,2 миллион доллар, 2019 йилнинг биринчи ярмида 99,4 миллиард сўм ёки 11,8 миллион доллар тушган.

23 июнь куни Instagramда Гулнора Каримова номидан хабар эълон қилинган эди. Унда Ўзбекистон ҳудудида Гулнора Каримовага тегишли бўлган 1 миллиард 200 миллион долларлик мол-мулк республика бюджетига тақдим этилгани иддао қилинган.

XS
SM
MD
LG