Линклар

Шошилинч хабар
15 сентябр 2019, Тошкент вақти: 12:46

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанддаги қутуриш холатини назоратига олди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқанд вилоятида 9 ёшли боланинг қутуриш касаллиги белгилари билан нобуд бўлиши ортидан вилоятдаги эпидемик вазиятни назоратига олганини маълум қилди.

4 июл куни Озодлик Самарқанд вилоят, Самарқанд туман, Равонак қишлоғида 9 ёшли бола қутуриш касаллиги белгилари билан вафот этгани ҳақида ҳабар берган эди.

9 ёшли бола ит тирнаганидан 22 кун ўтиб, 3 июл куни ҳаётдан кўз юмган.

Самарқанд вилоят Юқумли касалликлар шифохонаси врачлари қутуришдан ўлган деб таҳмин қилинаётган боланинг лаборатория анализлари Тошкентдаги Вирусология илмий-тадқиқот институтига жўнатилганини айтишди.

Туман санэпидстанция бош врачи Обрўй Бойқобиловнинг Озодликка айтишича, Равонак қишлоғидаги жами 210 та хонадоннинг ҳаммаси текширилиб, ит-мушуклари ва бошқа уй ҳайвонлари эмланмоқда.

Мутахассисларга кўра, қутуриш касаллиги одамга асосан қутурган ҳайвонларнинг тишлаши, тирнаши оқибатида сўлаклари орқали юқади.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG