Линклар

Шошилинч хабар
24 июл 2019, Тошкент вақти: 13:44

Туркистонни босиб олган Россия император оиласи вакилининг Тошкентдаги уйи музейга айлантирилади


Николай Константинович Романов.

Тошкентда буюк князь Николай Константинович Романовга (1850-1918) тегишли бўлган тасвирий ва амалий санъат экспонатлари музейи ташкил этилади. Музей учун Романовнинг Тошкентдаги собиқ саройи берилади. Бу ҳақда ТАСС агентлигига 8 июль куни Ўзбекистон маданият вазири Баҳтиёр Сайфуллаев маълум қили.

Вазирнинг билдиришича, бугунги кунда Романовга тегишли бўлган мазкур коллекция Ўзбекистон санъат музейи экспозициясининг асосий қисмини ташкил қилади.

Россия императори оиласига мансуб бўлган Николай Романовнинг Тошкентдаги саройи 1891 йилда архитекторлар Вильгельм Гейнцельман ва Алексей Бенуа лойиҳаси асосида барпо этилган эди.Советлар даврида бу ерда дастлаб музей, кейин Республика пионерлар саройи жойлашган.

Совет Иттифоқи тарқалиб кетганидан сўнг мазкур саройдан ташқи ишлар вазирлигининг қабуллар уйи сифатида фойдаланилган эди. Уч йил аввал у Тошкент шаҳар ҳокимияти балансига ўтказилган ва ўшандан бери бўш қолмоқда.

Яқинда бу сарой ертўласида турк, инглиз, француз, немис ва араб тилида ёзилган ўнлаб қўлёзма китоблар, иконалар, географик хариталар, lX-XlX асрга мансуб олтин, кумуш ва мис тангалар топилгани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG