Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2019, Тошкент вақти: 15:52

Фарзанди касалхонада ўлган ота шифокорларни пичоқлади


Иллюстратив сурат.

Фарзанди касалхонада вафот этган ота икки нафар шифокорни пичоқлади. Бу ҳақда 11 июль куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, воқеа 10 июль куни юз берган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалининг болалар бўлимига 8 июль куни келтирилган 4 ёшли болакай 10 июлда вафот этган.

Буни эшитган ота уйидан пичоқ кўтариб келиб икки шифорни пичоқлаб, тан жароҳати етказган. Ҳар иккала врач жарроҳлик амалиётидан ўтказилиб, тана ва бош қисмларига чоклар қўйилган.

Тез ёрдам марказининг Сирдарё филиали раҳбариятининг маълум қилишича, вилоятда бу биринчи воқеа эмас. Масалан, 3 апрель куни Тез ёрдам фельдшери беморнинг қариндошлари томонидан калтакланган. 8 май куни эса Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси шифокорига бемор ва унинг қариндошлари тан жароҳатлари етказган.

Расмий маълумотларга қараганда 2019 йилнинг 6 ойи мобайнида Ўзбекистонда беморлар ва уларнинг қариндошлари томонидан 50 нафар шифокорга зўравонлик қилинган.

XS
SM
MD
LG