Линклар

Шошилинч хабар
21 июл 2019, Тошкент вақти: 16:26

Расман: Ўз жонига қасд қилганларнинг 55,5 фоизи ёшлардир


Иллюстратив сурат.

Ўзбекистонда 2019 йил бошидан бери ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига солиштирганда 3,6 фоизга озайди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова Тошкентда ўтган матбуот анжумани чоғида билдирди.

Унга кўра, олти ойда суицид ҳолатларининг 57,3 фоизи эркаклар, 42,7 фоизи аёллар томонидан содир этилган. Бироқ Боситхонова ўз жонига қасд қилишлар сони ҳақида маълумот бермади.

Расмийнинг билдиришича, суицидларнинг 55,5 фоизини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган одамлар содир этган.

Ўз жонига қасд қилганларнинг 45 фоизи руҳий носоғлом одамлардир. 14 фоизи оилавий жанжаллар,1,7 фоизи носоғлом турмуш тарзи, 0,7 фоизи рашк туфайли ўз жонига қасд қилган.

XS
SM
MD
LG