Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2019, Тошкент вақти: 21:58

Сергелида қурилиш кранига ўт кетди, ҳайдовчи ҳалок бўлди


12 июль куни Сергели туманидаги қурилиш участкаси ҳудудида автокран ёниб, кран ҳайдовчиси ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб, “Халқ сўзи“ хабар қилди.

Соат 11:49 да Сергели туманида 8-сонли арзон уй-жойлар қурилиш майдонида ишлаётган автокранда ёнғин чиққан. Ёнғинга юқори вольтли электр ўтказгич ва кран ўртасидаги туташув сабаб бўлгани айтилмоқда. Яъни кран юқори кучланишдаги ток ўтган симга тегиб кетган. Ёнғин натижасида кран ҳайдовчиси ҳалок бўлган.

Ёнғин содир бўлган жойга махсус ёнғин учирувчилар гуруҳи 12:00 да етиб келган ва шахсий таркибнинг ҳаракатлари натижасида ёнғин 12:34 соатда бартараф этилган.

Ёнғин натижасида кўрилган зарар миқдори аниқланаётгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG