Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2019, Тошкент вақти: 17:51

Ўзбекистонда 1 августдан маошлар, пенсия, нафақа ва стипендиялар оширилади


Ўзбекистон президенти август ойидан бошлаб маошлар ва нафақаларни 10 фоизга ошириш ҳақида фармонга имзо чекди

Фармонга кўра, 1 августдан Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи – ойига 223 000 сўм қилиб белгиланди.

Ҳозир мамлакатда энг кам иш ҳақи 202730 сўмни ташкил этади.

Шунингдек, 1 августдан ногиронлар нафақалари ҳам 25 фоизга оширилади.

Ўзбекистонда маошлар, нафақалар, стипендиялар ва имтиёзлар сўнгги бор ўтган йил декабрда 25 фоизга оширилган эди.

Ўзбекистонда аҳоли маошларнинг ошиши ҳақидаги янгиликни кўпинча хавотир билан қарши олади, сабаби нарх-навонинг ошиб кетишидир.

Маошлар билан бирга, баъзан эса маошлардан аввалроқ нафақат бозордаги маҳсулотлар, балки коммунал тўловлар ва жамоат транспорти нархлари ҳам кўтарилади.

XS
SM
MD
LG