Линклар

Шошилинч хабар
19 июл 2019, Тошкент вақти: 15:14

Қибрайдаги хонадондан 53 минг долларни ўғирлаган мардикор ушланди


Куни кеча қашқадарёлик 30 ёшли У.Х. Қибрайдаги бир хонадондан қарйиб 53 минг АҚШ долларини ўғирлаб кетганликда айбланиб, ушланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қашқадарёлик йигит Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи бир фуқаронинг уйида жорий йилнинг февралидан бошлаб, ёлланма ишчи сифатида ишлаб келган.

Ўғирлик ҳолати уй эгаси 27 июнь куни Ички ишлар бўлимига шикоят қилгач ошкор бўлган.

Ҳозирда қашқадарёлик йигитга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG