Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 08:19

Афғонистонда яна бир журналист ўлдирилди 


Афғонистон шарқида жойлашган Пактиё вилоятида маҳаллий радио журналисти Нодир Шоҳ Соҳибзода ўлдирилди. Бу ҳақда мамлакат полицияси билдирди.

“Гардез” радиосининг хабарлар дастури бошловчиси Соҳибзода танаси 13 июль куни топилган.

Полиция ходими Муҳаммад Ҳосман Жонбоз Соҳибзоданинг ўлими унинг профессионал фаолияти билан боғлиқ эканлиги ёки йўқлиги ҳозирча номаълум эканлигини айтди.

Журналист ўлими учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз бўйнига олгани йўқ.

Афғонистонда Толибон ҳамда “Ислом давлати” экстремистик гуруҳи журналистларни тез-тез нишонга олиб туради.

Ўтган йили Афғонистон дунё бўйлаб журналистлар учун энг хавфли мамлакат бўлди. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг маълум қилишича, мамлакатда 2018 йилда 13 нафар журналист профессионал фаолияти учун ўлдирилган.​

XS
SM
MD
LG