Линклар

Шошилинч хабар
24 август 2019, Тошкент вақти: 09:52

Ўзбекистонга олиб кириладиган электромобиллар учун акциз солиғи бекор қилинди


Ўзбекистон президентининг 18 июлда имзолаган қарорига мувофиқ мамлакатга олиб кириладиган электромобиллар (код ТН ВЭД 870380) учун акциз солиғи январ ойидан бекор қилинади.

8703 гуруҳидаги бошқа машиналарни мамлакатга олиб кириш учун амалда бўлган 30 фоизлик акциз солиғи тўлаш тартиби ўз кучида қолади.

Эндиликда электромобилларни Ўзбекистонга киритишда фақат 20 фоизлик ҚҚС ва божхона йиғимлари учун ҳақ тўланади.

Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари бошида Ўзбекистонда енгил автомобилларни олиб кириш учун юқори импорт божлари ва акциз солиқлари белгиланган эди.

Ҳукумат бу протекционистик чораларни маҳаллий автомашина ишлаб чиқарувчи корхоналарга ички бозорда монопол ҳолатини таъминлаш билан изоҳлаган эди.

Бироқ, кузатувчилар бу уларнинг самарадорликни ошириш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришларига ёрдам бера олмаганини айтишади.

XS
SM
MD
LG