Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 20:56

Саудиялик аёлларга эркак маҳрамсиз хорижга чиқиш рухсати берилди


Cаудиялик аёллар

Саудия Арабистони қироли чиқарган янги фармонга кўра, аёллар бундан буён эркак маҳрам рухсатисиз хорижга саёҳат қилиши мумкин.

Жума кундан кучга кирган янги фармонга мувофиқ, 21 ёшдан ўтган барча аёллар маҳрамидан рухсат олмай, паспорт олиш ҳуқуқини қўлга киритмоқда.

Фармонга кўра, шунингдек, аёллар туғуруқ, никоҳ ва ажралишни рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

Фармон аёлларга ишга жойлашишда кенг имкониятларни ҳам очган.

Ҳозирга қадар саудиялик аёллар паспорт ёки хорижга чиқиш визасини олиш учун ўзига яқин эркак қариндошидан изн олишга мажбур эди.

XS
SM
MD
LG