Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:47

Мирзиёевнинг кенжа қизи Мактабгача таълим вазирлигида янги бошқармага бошлиқ этиб тайинланди


Шаҳноза Мирзиëева Мактабгача таълим вазирлигида янги вазифага тайинланди
Шаҳноза Мирзиëева Мактабгача таълим вазирлигида янги вазифага тайинланди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи – Шаҳноза Мирзиёева Мактабгача таълим вазирлигининг Мактабгача таълим соҳаси сиёсатини шакллантириш ва юритиш бош бошқармасига бошлиқ этиб тайинланди.

Бу ҳақда gazeta.uz сайти Мактабгача таълим вазирлигининг матбуот хизматига таяниб хабар берди.

Янги бошқарма ҳақида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1 августдаги қарорида маълумот берилган.

Шавкат Мирзиёевнинг кенжа қизи 2017 йилнинг декабрь ойидан буён айни вазирликда бошқарма бошлиғи муовини вазифасини бажариб келаётганди.

XS
SM
MD
LG