Линклар

Шошилинч хабар
09 декабр 2019, Тошкент вақти: 12:38

Ўзбекистон ИИВ: Бекободда 16 яшар ўспирин икки нафар тенгдошини пичоқлади


Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 5 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод туманида мактаб ўқувчилари ўртасидаги жанжал пичоқбозлик билан якунланган.

Бекобод шаҳрида яшовчи 9-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли И.А. айни туманнинг Навоий МФЙ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида 40-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 16 ёшли Д.Т.нинг қорин қисмига ҳамда уларни ажратмоқчи бўлган, Бекобод шаҳри Беруний кўчасида яшовчи, 2-сонли ўрта мактабнинг 10-синф ўқувчиси, 15 ёшли Д.А.нинг елка қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада Д.Т. ва Д.А.лар касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, И.А. ушланган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея хабар беради ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG