Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2019, Тошкент вақти: 07:23

Собиқ президент Атамбаев қўлга олинди (ВИДЕО)


Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш жараёни
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:52 0:00

Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш жараёни

7 август куни кечга яқин Қирғизистон хавфсизлик кучлари собиқ президент Алмазбек Атамбаевни унинг Қўйтош қишлоғидаги (Чуй вилояти) уйида қўлга олиш амалиётини ўтказди. Бир неча соатга чўзилган амалиёт хавфсизлик кучлари билан Атамбаевнинг тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувга айланиб кетди ва амалиётдан кўзланган мақсадга эришилмади. 8 август куни Қирғизистон парламенти - Жўғўрқу Кенешнинг меҳнат таътилидаги депутатлари фавқулодда мажлисга йиғилди.

Қуйида 7 август куни бошланиб, 8 августда давом этаётган жараённинг энг муҳим нуқталарига, шунингдек, юзага келган сиёсий бўҳроннинг сабабларига тўхталамиз.

Хавфсизлик кучлари Атамбаевнинг уйига кирди

Бишкек вақти билан 19.15 да (8 август) хавфсизлик кучлари Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйига киргани хабар қилинди.

У билан бир муддат давом этган музокаралардан сўнг​ Атамбаев билан бирга Кундуз Жолдубаева ҳамда Фарид Ниязовлар қўлга олинди.

Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш жараёни
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:52 0:00

Улар Қўйтош - Бишкек йўли Атамбаевнинг тарафдорлари томонидан тўсиб қўйилгани учун бир неча машинада Бишкекка айланма йўллар билан олиб кетилаётгани хабар қилинди.

Лекин бу хабарнинг расмий тасдиғи йўқ.

Оломон Қўйтош йўлини тўсиб турган милиция ходимлари сафини ёриб ўтди

Шаҳардан чиқаверишдаги Кўкжар қишлоғи яқинида бошига дубулға кийиб, қўлида қалқон ушлаган милиция ходимлари сафини оломон ёриб ўтди. Милиция ходимлари бу ерда Бишкекдан Қўйтош қишлоғига олиб борувчи йўлни тўсиб турган эди.

Азаттиқ мухбирига кўра, 200-300 киши тош отган, милиция ходимлари воқеа жойини ташлаб қочган.

Бишкекда баъзи савдогарлар дўконларини талон-торож эҳтимолидан ҳимоялашни бошлади

Азаттиқ радиоси эълон қилган видеода баъзи савдогарлар дўконларини талон-торож эҳтимолидан ҳимоялаш чораларини кўриш мумкин. Хабар қилинишича, олдинроқ ЦУМ, ГУМ, "Беренголд", "Алтин" савдо марказлари соат 4 гачагина ишлашини эълон қилган эди.

Бишкекда бир неча савдо маркази ёпилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:08 0:00

Атамбаевнинг қишлоғига олиб борувчи автойўл тўсилди

Бишкекдан Қўйтош қишлоғига олиб борувчи автомобиль йўли вақтинча ёпилди. Шаҳардан чиқаверишдаги Кўкжар қишлоғи яқинида бошига дубулға кийиб, қўлида қалқон ушлаган милиция ходимлари турганини кўриш мумкин.

Йўлдан ўтолмай турган ўткинчилар норозилик билдираётгани хабар қилинди.

Бишкек билан Қўйтош қишлоғи ораси 21 километр.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш амалиёти давомида жабрланганлар сони 80 нафарга етди

Бу ҳақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Жилдиз Айгерчинова билдирди. Олдинроқ бир ҳарбий ўқ еб ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

Атамбаевнинг ҳовлисидан тарафдорлари сиқиб чиқарилди

Милиция собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйини тўлиқ қуршовга олиб, унинг тарафдорларини уйдан ташқарига сиқиб чиқарди. Бу ҳақда хабар қилган Азаттиқ мухбирига кўра, уй ҳовлисида деярли ҳеч ким қолмаган. Ҳовли атрофида ҳам одамлар тўплангани кўзга ташланмаяпти. Милиция ходимлари ҳовлида назорат ўрнатмоқда, врачлар юрибди. Атамбаевнинг уйи томондан баъзиларнинг қийқириғи эшитилган.

Бу воқеадан бироз олдин Қўйтош қишлоғида

8 август куни мобил Интернет ишида узилишлар

бўлаётгани хабар қилинган эди. Соат 16 дан кейин телефон алоқасида ҳам узилишлар бўлаётгани айтилди.

​Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйида вазият ўзгарди

Бу ҳақда Азаттиқ радиоси мухбири Бишкек вақти билан 8 август, соат 16 дан ўтганда хабар қилди.

Мухбирнинг айтишича, кўздан ёш оқизувчи ва шунга ўхшаш махсус воситалар қўлланилмоқда. Атамбаевнинг ҳовли жойида турган унинг тарафдорлари қаршилик кўрсатмоқда.

Олдинроқ собиқ президент тарафдорлари қўлларига таёқ ва тош олиб тайёрланиб тургани, Бишкекдан Қўйтошга қараб хавфсизлик кучларининг кўп сонли ходимлари кетаётгани хабар қилинган эди.

Атамбаев тарафдорлари ушлаб турган 6 ҳарбий қўйиб юборилди

Алмазбек Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйида 7 август оқшомидан буён ушлаб турилган 6 ҳарбий хизматчи қўйиб юборилди.

Атамбаев асос солган Қирғизистон социал-демократик партияси лидери ўринбосари Фарид Ниязовга кўра, 6 ҳарбийни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) вакиллари олиб кетган.

Хавфсизлик кучлари Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйи дарвозаси олдида турибди. 2019, 7 август
Хавфсизлик кучлари Атамбаевнинг Қўйтошдаги уйи дарвозаси олдида турибди. 2019, 7 август

Президент Жээнбеков: Атамбаев терговга оғир жиноят содир этгани гумон қилинаётган шахс сифатида чақирилади

Бу ҳақда президент Сўўрўнбай Жээнбеков мамлакат парламентининг 8 август кунги фавқулодда мажлисида чиқиш қилаётиб баёнот берди:

- Кечаги кунгача Атамбаев терговга гувоҳ сифатида чақирилиб келган бўлса, эндиликда оғир жиноят содир этганликда гумон қилинувчи сифатида чақиртирилади.

Давлат раҳбари мамлакатда қонунчилик, тинчлик ва хавфсизликни сақлаш учун барча чоралар кўрилажагини билдирди.

МХДҚ раиси: Атамбаев тарафдорлари қуролли қаршилик кўрсатди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш амалиёти Жиноят кодекси доирасида амалга оширилди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси

Орозбек Опумбаев Жогорку Кенешнинг фавқулодда мажлисида баёнот берди.

- Махсус хизмат ходимлари амалиётни ноҳарбий қурол билан ўтказди. Атамбаевнинг тарафдорлари қуролли қаршилик кўрсатди. Бу қонунга зиддир. Атамбаев томонидан снайпер орқали ўқ отилди. Бу қуролдан бизнинг 6 ходимимиз яраланди. Гаровга олинган ходимларимиз таҳқирланди.

"Опумбаев ўт очишга рухсат бермагани учун ўкинаётгани айтди. Маълумотларга қараганда, махсус амалиёт давомида 40 қурол, 15 тўппонча ва қарийб 2000 та ўқ-дори тортиб олинган" деб хабар қилди Азаттиқ радиоси.

Олдинроқ Алмазбек Атамбаев қурол фақат бир ўзида бўлгани тўғрисида баёнот берган эди.

Атамбаев: Ўқотар қурол фақат менда бор

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Қўйтошдаги уйида йиғилган тарафдорлари қўлида ўқотар қурол бўлмагани, бундай қурол фақат унинг ўзида бўлгани тўғрисида баёнот бераркан, бундай деди:

- Кеча булар (хавфсизлик кучлари – таҳр.) “сўроққа олиб кетиш учун келдик” дегани йўқ, бандитларга ўхшаб келиб, халқни ота бошлади. Мен “агар уйимга бостириб келса, қаршилик кўрсатаман, керак бўлса отаман” деб бир-икки ойдан бери айтиб келаяпман. Менга мукофот сифатида берилган қуролим, тўппончам, милтиғим бор. Бу ерда қурол менда бор холос. Учинчи қаватда туриб бир ўзим қаршилик қилаяпман. Оддий халқ қўлида, балки, тош бўлгандир. Бироқ уларда ҳатто чўзма ҳам бўлган эмас.

1 киши ҳалок бўлди, 52 киши яраланди

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш амалиёти пайтида бир одам ҳалок бўлди, 52 одам яраланди. Яраланганларнинг деярли барчаси касалхонага ётқизилди.

Атамбаевни қўлга олиш амалиёти: бир одам ҳалок бўлди, 52 одам яраланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:58 0:00

Расман билдирилишича, ҳалок бўлган одам ва яраланганлардан камида 22 нафари кучишлатар тузилмалар ходимидир. Жумладан, оғир тан жароҳати олган Чуй вилоят милицияси бошлиғи Самат Курманкулов кома ҳолатида қолмоқда.

Атамбаев тарафдорлари кучишлатар тузилмаларнинг олти нафар ходимини қўлга олиб, гаровда ушлаб турибди.

Атамбаевни қўлга олиш амалиёти қачон бошланди?

Собиқ президентнинг уйи жойлашган Қўйтош қишлоғидаги амалиёт 8 августга ўтар кечаси бошланди. Бироқ Атамбаевни қўлга олишга муваффақ бўлинмади.

Атамбаевни нега қўлга олмоқчилар?

Ички ишлар вазирлиги муваффақиятсиз якунланган амалиётдан сўнг Алмазбек Атамбаев жиноят олами авторитети Азиз Батукаевнинг 2013 йили қамоқдан ноқонуний бўшатилишига бевосита буйруқ берганликда айбланаётганини билдирди.

Ички ишлар вазири Курсан Асанов Атамбаев тарафдорлари билан музокаралар ўтказди. Вазир ўринбосари Атамбаевнинг уйини қамал қилган кучишлатар тузилмалари ходимлари Қўйтош қишлоғидан олиб чиқиб кетилаётганини айтди. Унга кўра, Атамбаев тарафдорлари гаровга олинган ҳуқуқ-тартибот ходимларини бўшатишга ваъда берганлар.

Қамалдаги Атамбаевнинг баёноти

Алмазбек Атамбаев “Апрель” телеканали орқали қилган чиқишида амалиёт пайтида ўз тарафдорларига резина ўқларгина эмас, ҳақиқий ўқлар ҳам отилганини иддао қилди. Атамбаев амалдаги ҳокимиятни вазиятни кескинлаштирмасликка чақирди.

Президент Жээнбеков маҳнат таътилидан Бишкекка қайтди

Мазкур воқеалар ортидан қисқа муддатли таътилга чиққан президент Сўўрўнбай Жээнбеков иш ўрнига қайтгани расман хабар қилинди.

Қирғизистон президенти Сўўрўнбай Жээнбеков 8 августда Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишини ўтказди. Жээнбеков йиғилишда “Алмазбек Атамбаев Қирғиз Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларини қўпол тарзда бузган ҳолда, тергов жараёни қонуний равишда олиб борилишига қарши қуролли қаршилик кўрсатди”, деб баёнот берди.

Парламент Атамбаевга нисбатан 6 айбловни илгари сурган

27 июнь куни парламент томонидан дахлсизлик мақомидан маҳрум этилган Алмазбек Атамбаевга нисбатан олтита айблов илгари сурилган. Бош прокуратура улардан бештасини асосли, деб топган. Алмазбек Атамбаевнинг ўзи бу айбловлар сиёсий сабабга эга эканини урғуламоқда.

Собиқ президентнинг Қўйтош қишлоғидаги уйида тарафдорлари Атамбаевни қўллаш штабини тузганлар.

Атамбаев 3 марта сўроққа чақирилган

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги собиқ президент Алмазбек Атамбаевни уч марта сўроққа чақирган, аммо учала сафар ҳам у терговга боришдан бош тортган.

Қирғизистон парламенти махсус комиссияси 18 июнь куни собиқ президент Алмазбек Атамбаевни 6 айблов бўйича айбдор деб топган ва 20 июнда парламент бу айбловлар нақадар асосли эканини ўрганиб чиқишни Бош прокуратурага топширган эди.

Парламент Атамбаевни ўз сиёсатига қарши чиққан фаоллар ва журналистларга босим кўрсатганликда ва қатор коррупциявий ҳаракатларда гумонламоқда.

Шарҳларни кўринг (11)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG