Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:42

Ўзбекистондаги 25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматдаги банкнот ва тангалар муомаладан қайтариб олинади


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали Ўзбекистон Марказий банкининг 25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматдаги тангалар ва банкнотларини муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди.

Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда 1994 йилдан бошлаб муомалага чиқарилган 25 сўмгача бўлган тангалар, 1 , 3, 5, 10 ва 25 сўмлик банкнотлар 2019 йил 1 декабрдан бошлаб муомаладан чиқариб ташланади.

Бунга мазкур пул бирликларининг 2006 йилдан буён босиб чиқарилмаётгани, бугунги кунда улардан тўловларда фойдаланилмаётгани, бугунги нарх-наволар даражаси сабаб қилиб кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG