Линклар

Шошилинч хабар
20 сентябр 2019, Тошкент вақти: 17:09

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш учун ўтказилган тест натижалари эълон қилинди


Тошкент давлат ахборот технологиялари университетида тест натижаларини кўришга келган абитуриентлар

Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш учун ўтказилган тест синовларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Давлат тест маркази хабарига кўра, танлов натижаларини ДТМ расмий веб-сайтидан билиб олиш мумкин.

Бунинг учун cabinet.dtm.uz сайтига паспорт серияси ва рақамини ёки абитуриент ID’сини киритиш керак бўлади.

Шунингдек, тест натижалари абитурентларга SMS орқали ҳам жўнатилади.

Абитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига абитуриент ID’сини юборган ҳолда ҳам билиши мумкин.

Натижалар эълон қилингандан сўнг тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.

Абитуриентлар олий таълим муассасаларига борган ҳолда қайдномадан танлов натижаларини кўриши мумкин.

Бу йил 700 мингдан зиёд абитуриент имтиҳон топширган, ҳар бир талаба ўрнига 10-11 номзод тўғри келган.



XS
SM
MD
LG