Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2019, Тошкент вақти: 03:37

Транспорт вазирлиги: Автобус йўлагига одам олган "Тошкент-Урганч автобуси" ҳайдовчисига чора кўрилади


Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Тошкент-Урганч йўналиши бўйича автобус йўлагига одам олингани ҳолатини ўрганаётганини билдирди.

Facebook даги Файзбоғ.уз саҳифаси мухлислари 22 август куни олган суратда Тошкентдан Урганчга қараб йўлга чиқаётган автобус акс этган.

Унда Uzautotrans Service корхонасига тегишли автобуснинг йўлагида ўтириб кетаётган йўловчиларни кўриш мумкин.

Бу ўз навбатида бошқа йўловчиларга ноқулайликлар келтириб чиқариб, уларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлган. Йўловчилардан бири мазкур вазият юзасидан “Тошкент” автовокзалининг ишонч рақамига қўнғироқ қилиб, ариза қолдирган.

Транспорт вазирлиги хабарида мазкур ҳолат юзасидан келиб тушган ариза зудлик билан “Uzautotras Service” МЧЖ раҳбарияти билан муҳокама қилингани қайд этилган.

Шунингдек, вазирлик ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларини қўпол равишда бузган ҳайдовчи ва мутасадди ходимларга тегишли чораларни кўриш масаласи кўриб чиқилаётгани қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG