Линклар

Шошилинч хабар
16 сентябр 2019, Тошкент вақти: 16:10

Тошкент ИИББси соқол ва дўппининг юзни ўқийдиган ақлли камералар ишига халал бераëтганини билдирди


Мирзиёев борган Юнусободдаги видеокузатув маркази.

27 август куни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 23-24-август кунлари Шайхонтохур туманидаги “Малика” савдо мажмуасидаги 100 га яқин эркак соқолининг мажбуран олингани бўйича расмий изоҳ берди.

“Соқолни мажбуран ҳеч ким қирмаган ва қирмайди ҳам” деб номланган баëнотида ИИББ ахборот мультимедиа маркази¸ айни кунларда пойтахтда “Хавфсиз ҳудуд” тадбири ўтказилаëтгани ва “тадбирлар давомида жамоат жойларига, масалан Сайилгоҳ кўчаси, боғлар ва ҳиёбонлар, кўнгилочар-савдо марказлари, бозорлар ва ҳоказоларга алоҳида эътибор қаратилиши"ни билдирди.

Баъзи объектларда вазиятни кузатиш учун ташқи кузатув интеллектуал камераларидан фойдаланилади. Маълумотлар базасига қидирувда бўлган шахсларнинг биометрик паспортларидаги маълумотлар, яъни тартиб бўйича кўзойнаксиз, бош кийимисиз ва соқолсиз туширилган расмлари киритилган”¸ дейилади расмий баëнотда.

Баëнот давомида “Малика” савдо комплексида бу ерда ишлайдиган баъзи шахслар бўйича ўғрилик, ўғирланган қўл телефонларини сотиб олиш ва сотиш фактлари асосида қўзғатилган жиноят иши доирасида тезкор тадбирлар ўтказилгани¸ гумонланувчилар аксариятининг соқолли экани айтилади.

Баëнот мазмунидан жамоат жойларига ўрнатилган ташқи кузатув интеллектуал камералари (юз ўқувчи камералар – facial recognition) қидирувда бўлган шахслар соқол қўйгани боис¸ уларни аниқлашда мураккабликка дуч келаëтгани тушунилади.

Шу боис¸ ИИББ баëнотида ëзилишича¸ “Малика” бозоридаги “алоҳида фуқароларга ташқи кўринишларини биометрик паспортдаларидаги расмларига мувофиқлаштириш тавсия этилган.

Ўз баëнотида Тошкент милицияси¸ бу ҳолатга диний мазмуннинг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаб¸ “бу вазиятда диндорларнинг ҳиссиётлари билан ўйнашиш, мазкур мавзуни бўрттириш ноўрин”лигини айтади.

«Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва пойтахт меҳмонлари! Жамоат тартибини сақлаш ва сизнинг хавфсизлигингизни таъминлаш осон иш эмас, аксинча, баъзида кўп қиррали, хатарли бўлиши мумкин. Кўплаб ҳолатлар нозик бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинлиги, унинг шахсий ҳаёти масалаларига бориб тақалиши мумкин. Шу сабабли ички ишлар ходимлари олдиларига қонун (Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни, Жиноят-процессуал кодекс) доирасида иш тутиш вазифалари қўйилади. Фуқароларда ҳам ҳуқуқлардан ташқари Конституция ва қонунларга амал қилиш, ўзгалар ҳуқуқи, эркинлиги, шаънини ҳурмат қилиш (Ўзбекистон Конституцияси 48-модда), ички ишлар органи ходими томонидан ваколатидан келиб чиққан ҳолда қўйилган қонуний талабларини бажариш (“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси) мажбурияти мавжуд»¸ дейилади ИИББ баëнотида ниҳоясида.

2017 йил июлида Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги ички ишлар бошқармаси видеокузатув маркази иши билан танишган Шавкат Мирзиëев "Тошкент - хавфсиз шаҳар" концепцияси доирасида аҳолини туну кун кузатадиган "пекинча тажриба" бошланганини билдирган эди.

Юздаги биометрик белгилар орқали шахсни аниқлашга қаратилган технологияларни ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш бобида Хитой дунëда биринчи ўринда туради.

Хусусан¸ жамоат жойларига юзни ўқийдиган кузатув камераларини қўйиш тажрибаси дунëда биринчилардан бўлиб Хитойда жорий қилинган.

Ғарб нашрлари бу технологиянинг¸ асосан¸ Хитой ҳукумати танқидчилари¸ хусусан¸ уйғурларни таъқиб этишга ишлатилаëтганини айтиб келмоқда.

Шарҳларни кўринг (15)

XS
SM
MD
LG