Линклар

Шошилинч хабар
17 сентябр 2019, Тошкент вақти: 03:31

Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетди


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти ишдан кетган.

Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Хабарга кўра, қўмита раиси Жасур Акромов, раис ўринбосари - Диний-ижтимоий жараёнларни ўрганиш ахборот-таҳлил маркази директори Нуриймон Абулҳасан бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилган.

Айни вақтда ким қўмитага янги раис этиб тайинлангани ҳозирча номаълум.

2018 йилнинг 18 апрель куни 2003 йилдан бери Дин ишлари бўйича қўмита раиси вазифасида фаолият юритиб келган Ортиқбек Юсупов лавозимидан озод этилиб, унинг ўрнига Жасур Акромов қўмита раиси этиб тайинланганди.

Аммо Жасур Акромов ва Дин ишлар қўмитасининг бошқа раҳбарлари ишдан кетгани ҳақида расман эълон қилинмади.

XS
SM
MD
LG