Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:41

Мўйноқда браконьерлар ва ўрмон хўжалиги ходимлари ўртасида отишма бўлди

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг маълум қилишича,“Акпеткей” кўллар тизимида ўтказилган рейд вақтида 20 бош кийикни отиб ўлдирган ноқонуний овчилар инспекторлардан қочишга уринганида отишма рўй берган.

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида браконьерлар ва ўрмон хўжалиги ходимлари ўртасида отишма бўлди.

5 сентябр куни рўй берган отишмада қурбонлар ва яраланганлар бўлмаган.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг маълум қилишича,“Акпеткей” кўллар тизимида ўтказилган рейд вақтида 20 бош кийикни отиб ўлдирган ноқонуний овчилар инспекторлардан қочишга уринганида отишма рўй берган.

“УАЗ” русумли автомашинада бўлган ноқонуний ов билан шуғулланиб келган 5 нафар фуқаролар инспекторларнинг қонуний талабига бўйсунмаган.

Ноқонуний овчилар қўмита ходимлари бошқарувидаги автомашина баллонига ўқотар ов милтиғи билан ўқ узиб, воқеа жойидан яширинишган. ​

Мазкур ҳолат юзасидан Мўйноқ туман прокуратураси томонидан 2019 йил 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

"3 нафар овчи ушланган. 2 нафар фуқаро қидирилмоқда", - дейилади Бош прокуратура билдирувида.

XS
SM
MD
LG