Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2019, Тошкент вақти: 19:12

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси блогерни қамоқдан озод этишга чақирди


Шавкат Мирзиёевни танқид қилиб чиққан блогер Нодирбек Ҳожиматов.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматини ижтимоий тармоқларда президент Шавкат Мирзиёевни танқид қилиб чиққани учун 10 кунга қамалган блогер Нодирбек Ҳожиматовни озод қилишга чақирди.

12 сентябрда Шаҳрихон туман маъмурий ишлар суди Нодирбек Ҳожиматовни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси - Ҳақорат қилиш, шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситишда айблаб, 10 кунга қамаш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Ўзбекистон қонунчилигида бундай айблов учун 950 доллар миқдорида жарима солинишини ва қамоқ жазоси назарда тутилмаганини эслатиб ўтди.

29 ёшли Нодирбек Ҳожиматов Ўзбекистонда сўконғичлиги билан танилган ва президентнинг ўзи ҳиёнатда айблаган ҳокимларга орден берилишини танқид қилиб чиққан эди.

Мустақиллик куни арафасида президент Андижон вилоят ҳокимини "Меҳнат шуҳрати" ордени, Шаҳрихон тумани ҳокимини "Содиқ хизматлари учун" медали билан тақдирлаганди.

XS
SM
MD
LG