Линклар

Шошилинч хабар
18 ноябр 2019, Тошкент вақти: 00:34

Togri.uz журналистлари: сайтимиз ёпилди, тонгда ишга келган жамоа тушдан кейин тарқатилди


Ўзбекистон сиëсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаëти янгиликларини ëритиб келаëтган togri.uz сайти фаолияти 14 октябрда тўхтатилди. Бу ҳақда Озодликка сайт журналисти Сардор Салим маълум қилди.

Бироқ 14 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 17.00 да togri.uz сайти Прагада очилди. Сайтда шу куни эълон қилинган бир неча материални, жумладан "QQSning ortiqcha summasini qaytarishning avtomatlashtirilgan tizimi yo‘lga qo‘yiladi" сарлавҳаси остидаги мақолани кўриш мумкин эди.​

Сайт журналисти Сардор Салимнинг Озодликка айтишича¸ 14 октябрь Тошкент вақти билан соат 13 дан кейин контент янгиланмаган:

- Сайт максимум яна икки-уч соат техник мавжуд бўлиб туради. Лекин ижодий жамоа 14 октябрь куни пешиндан кейин тарқалди.

Суҳбатдошга кўра сайт ходимлари 14 октябрь эрталаб ҳам журналистик иш режаларни муҳокама қилган ва улар учун ëпилиш қарори кутилмаган бўлган:

- Бугун пешинда ëпилдик. Расман сайт муассисининг молиявий қийинчиликлари сабабли ëпилди. Бугун эрталабдан мақолалар мундарижасини муҳокама қилдик. Ëпиламиз деган гап йўқ эди.

Сайтнинг етакчи журналистларидан бири Хуршид Йўлдошев ўзининг facebookдаги саҳифасида “Togri.uz яҳши ишлади ва яхши ишлагани учун ҳам ëпилди. Қиш яқин ўртоқлар” деб ëзди.

Нашр муассисларига яқин манбанинг айтишича¸ Togri.uz сайти Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тарафидан жорий йилнинг июнь ойида ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

Суҳбатдошга кўра, нашр эгаси “True Press Network” МЧЖ раҳбари Нодир Ибрагимов 14 октябрь куни тахририятга келиб сайт молиялаши тўхтатилганини билдирган.

Нашр муассисларига яқин манбанинг яна айтишича¸ сайт сўнгги кунларда Тошкент ҳокимияти¸ Ўзбекистон Молия вазирлиги ва Марказий банк эътирозларига нишон бўлган. Шунингдек, сайтда эълон қилинган дори-дармонлар сифати ҳақидаги мақола Соғлиқни сақлаш вазирлиги мулозимлари тарафидан асабий кутиб олинган.

Сайтнинг етакчи журналистларидан бири Хуршид Йўлдошев ўзининг facebookдаги саҳифасида 2 октябрь куни Togri.uz саҳифасидан АОКА тарафидан битта мақола олиб ташлаттирилгани ҳақида ëзган эди.

Ўша мақола Россия Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко ташрифи ҳақида эди. Мақола олдириб ташлангани сабаблари ҳақида Togri.uz сайти муассислигига яқин ходим аниқ маълумот беришни истамади ва қисқа қилиб “сиëсий сабаб” деб қўя қолди.

Нашр журналистларидан бирининг Озодликка билдиришича, эътироз АОКА раҳбари Комил Алламжонов тарафидан билдирилган. Эътироз мақолага бириктирилган расмда президентнинг катта қизи Саида Мирзиëева қиëфасининг "гўзал" кўринмагани билан изоҳланган.

Togri.uz сайти ëпилишидан бир ой олдин - сентябрда Minbar.uz сайти ҳам молиявий сабаблар боис ëпилган эди. Minbar.uz сайти ëпилгани ортидан ушбу сайт асосчиси Сардор Салим Togri.uz нашрига ишга ўтган эди.

Togri.uz ижодий жамоаси асосини ўтган йили ëпилган Turon24 ахборот агентлигининг журналистлари ташкил қилган эди.

“Қадим "Турон"(24) элимизда "Минбар"га чиқиб, "Тўғри"сини гапираверсанг ёпилиб кетасан” дея мутойиба қилди яна битта нашр билан жилмайиб хайрлашган Сардор Салим

"Эркин сўз" тажрибаси

Озодлик билан суҳбатлашган Togri.uz сайти журналисти Сардор Салимга кўра, Togri.uz нашри ижтимоий-сиëсий муаммолар ва асосан иқтисод ва молия ҳақида холис ва расмий Тошкент нуқтаи назаридан масофаланган ахборот беришга “ҳаракат қилган”.

Унинг яна айтишича¸ бу нашрнинг қисқа умри Ўзбекистонда "эркин сўз яратиш борасида тажрибалардан бири сифатида тарихда қолди".

P.S. Ушбу хабарни эълон қилишдан олдин, Тошкент вақти билан соат 17.52 да Togri.uz uf га яна бир марта кирмоқчи бўлдик. Бу гал сайт очилмади.

Шарҳларни кўринг (5)

Бу форум ёпилган
XS
SM
MD
LG