Линклар

Шошилинч хабар
15 ноябр 2019, Тошкент вақти: 22:49

АҚШда жосусликда айбланган Мария Бутина қамоқдан чиққач Россияга қайтди


Мария Бутина

Жосусликда айбланган россиялик Мария Бутина АҚШдаги турмадан озод этилиб, АҚШ иммиграция хизмати ходимларига топширилди.

Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов журналистларга Бутинанинг Москвага 26 октябр куни қайтишини маълум қилди.

Россиялик сенатор Александр Торшиннинг собиқ ёрдамчиси, "Қуролга эгалик ҳуқуқи” ҳаракати асосчиси бўлган Бутина 2018 йил 15 июлда АҚШда жосуслик ва Россия агенти сифатида фаолият юритишда айбланиб, 2019 йил апрелда бир ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

У шу муддат ярмини ўтаб бўлди.

Бутина АҚШнинг хориж агентлари ҳақидаги қонунига зид равишда Москвадаги юқори лавозимли расмийга маълумот юбориб турган.

Бутина маҳкамада айбига иқрор бўлган.

XS
SM
MD
LG