Линклар

Шошилинч хабар
14 декабр 2019, Тошкент вақти: 05:02

Ўзбекистон ҳудудида афғон аёллари ва қизлари учун махсус дастурлар амалга оширилади


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқига раислик қилаётган Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто билан. ТИВ сайтидан олинган сурат.

Бу ҳақда Брюсселда Европа Иттифоқига раислик қилаётган Финляндиянинг ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маълум қилди.

Ўзбекистон ҳудудида афғон аёллари ва қизлари учун махсус дастурлар амалга оширилади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:00 0:00

-Афғонистон ҳам Марказий Осиёнинг бир қисмидир. Ўйлайманки, биз Афғонистонни қўллаб-қувватлаш ва бу давлатда тинчлик ўрнатилиши учун барча имкониятларни ишга соламиз. Афғонистонни биз таҳдид сифатида кўрмаймиз. Афғонистон биз учун транспорт коммуникациялари, савдо, маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш учун яхши имкониятдир. Бир оз кескинликка қарамай, биз Ўзбекистоннинг чегара олди ҳудудида афғонлар учун таълим ва тиббиёт муассасаларини ташкил қилдик. Бизда жуда кўп афғон талабалари ўқийди ва биз Ўзбекистон ҳудудида Афғонистон аёллари ҳамда қизлари учун махсус дастурларни амалга оширамиз,-деди Абдулазиз Комилов.

Расмий афғон аёл ва қизлари учун айнан қандай дастурларни амалга ошириш режалаштирилаётгани, бу дастурларни амалга ошириш учун молия қайси манбалардан олиниши ҳақида маълумот бермади.

Европа Иттифоқига раислик қилаётган Финляндиянинг ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто эса:

-Учрашувда биз Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги янги ҳамкорлик шартномасини имзолаш бўйича ўтказилган музокараларнинг якунларини хулосаладик. Бу йўналишдаги музокаралар тезкор темпда ва самарали кетмоқда. Ҳозиргача биз музокараларнинг уч босқичини ўтказдик. Тўртинчи босқич декабрда ўтказилади. Умид қиламизки, агар муайян ишларни бажаришга улгурсак, шартномани 2020 йилда имзолаймиз, - деб билдирди.

Абдулазиз Комилов Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги янги ҳамкорлик шартномаси 2020 йилда президент Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга қиладиган ташрифи доирасида имзоланиши кутилаётганини айтди.

-Европа Иттифоқи ва Ўзбекистоннинг ҳамкорлик истиқболлари қандай? Бу масалада мен эътиборингизни энг аввало Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасида янги ҳамкорлик шартномасини тайёрлаш жараёнига қаратмоқчиман. Бу йўналишдаги ишларни давом эттирмоқдамиз. Мазкур шартнома 2020 йилда президентимизнинг Брюсселга қиладиган ташрифи доирасида бошқа жиддий лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги шартномалар билан биргаликда имзоланишига умид қиламиз, - деди Абдулазиз Комилов.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, музокаралар чоғида икки томон кун тартибидаги бир қатор масалалар, сиёсий, иқтисодий, инвестиция, инсон ҳуқуқлари, таълим ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегациясининг Европа Иттифоқига сафари 11 ноябрь куни бошланган. Сафар доирасида Европа Иттифоқи билан 10 миллион 200 минг евролик грант шартномалари имзоланди.

Бу грантнинг 5 миллион евроси Ўзбекистоннинг Халқаро савдо ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашиш, 5 миллион 200 минг евроси Оролбўйида инсон хавфсизлигини таъминлаш лойиҳаларига сарфланади.

14-15 ноябрь кунлари Ўзбекистон делегацияси Германияга сафар қилади.

XS
SM
MD
LG